Линклар

Непалда бундан икки кун олдин бедарак йўқолган вертолет топилди.


Вертолет тоғ чўққилари орасида ҳалокатга учраган эди. Қутқарувчиларга кўра вертолет бортида бўлган 24 киши ўлган. Ўлганлар ичида Непал ўрмон ҳўжалиги вазири¸ Австралиядаги ëввойи табиатни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ходимлари ҳам бор.
Ўлганлар ичида АҚШ¸ Канада ва Россия фуқаролари бор. Вертолет борт-инженери россия фуқароси бўлган. Фалокат сабаблари ҳақида маълумотлар йўқ. Вертолетни излаб топиш ишлари икки кун давом этди. Тоғлардаги ноқулай об-ҳава қидирув ишларини мушкуллаштирди.
XS
SM
MD
LG