Линклар

logo-print

Рим Папаси Бенедикт XVI¸ бугун мусулмон мамлакатлари дипломатлари ва исломий жамоалар етакчилари билан учрашди.


Учрашув чаоғида папа турли дин вакиллар бир-бирларига нисбатан сабр-тоқатли бўлиши ва тажовузни рад қилишлари керак¸ деган фикрни билдирди.
"Бу махсус контекстда мен бугун яна бир маротаба ўзимнинг бутун мусулмонларга бўлган чуқур эҳтиромимни алоҳида такидламоқчиман", - деди папа ҳазратлари.
Папанинг ëзги қароргоҳи бўлган Кастел Гандолфо қасрида йигирмадан ортиқ дипломатлар¸ жумладан Эрон¸ Ироқ ва Туркия элчилари пантифик билан ҳамсубат бўлишди. Ватикан ҳабарига кўра учрашувдан мақсад динлараро мулоқотни ривожлантириш. Бундан ташқари бу тадбир мусулмон дунëси билан муроса қилиш учун ташланган илк қадамдир. Ўзбекистон мусулмонларининг собиқ муфтиси¸ шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф папанинг бу тадбирини мақуллади. Рим папаси тарафидан ислом пайғамбари Муҳаммад САВ ни танқид қилувчи иқтибос келтирилгани ислом дунëсида норозилик тўлқинини уйғотган эди.
XS
SM
MD
LG