Линклар

Яқинда ҳибсга олинган жиззахлик мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровнинг қариндошлари унинг соғлиғидан хавотир билдирмоқда.


Опаси Нортожи Ҳайдарова “Озодлик”ка берган интервьюсида оила аъзолари Улуғбекни кўриб келгани ва унинг хатти-ҳаракатларидан жисмонан эзилганини пайқаганини айтган.
Н.Ҳайдарованинг билдиришича, Улуғбекнинг рафиқаси Мунира ҳозирча у билан учрашган сўнгги одамдир.
У.Ҳайдаров товламачиликда айбланмоқда. 14 сентябрь куни жиззахлик бир аёл У.Ҳайдаров автобус бекатида турган пайтда унинг чўнтагига 400 доллар миқдорида пул ташлаб, дарҳол қочиб кетганидан бир неча сония ўтибоқ журналист қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG