Линклар

logo-print

Покистон президенти Парвез Мушарраф Афғонистонда толиблар ҳаракати фаоллашиб бораëтганида унинг мамлакати айбдор эмаслигини билдирди.


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай эса толиблар жангарилари Покистонда яшириниб, у ердан Афғонистонга ҳужумлар уюштираётганини таъкидламоқда.
Яқинда П.Мушарраф ахборот воситаларига берган интервьюсида 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин агар терроризмга қарши курашда Покистон ёрдам бермаса, АҚШ уни бомбардимон қилиш билан таҳдид этганини айтган эди.
П.Мушарраф бу гапни АҚШнинг ўша пайтдаги давлат котиби ўринбосари Ричард Армитаж Покистон разведка хизмати бошлиғига айтганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG