Линклар

Афғонистон расмийларининг билдиришича, мамлакатнинг Ҳилманд вилояти маъмурий биноси олдида юз берган портлаш оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.


Полиция бу портлашни худкуш террорчи амалга оширган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Юз берган портлашда, асосан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Камида 17 киши оғир жароҳат олди. Ҳилманд ҳокими Муҳаммад Довуд Сафийга талофат етмади.
Афғонистонга оид бошқа хабарда Кобулнинг жанубий мавзеларидан бирида узоқдан туриб бошқариладиган бомба портлатилгани оқибатида италиялик аскар ва бир гўдак ҳалок бўлгани, италиялик яна беш ҳарбий ва маҳаллий фуқаролар жароҳат олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG