Линклар

27 сентябр куни Берлинда Германиядаги мусулмон ташкилотлар анжумани очилади.


Бу тадбир Германия Ички ишлар вазири Вольфганг Шойбле ташаббуси билан ўтказилмоқда. Мақсад ҳукумат ва мусулмон жамоалар ўртасида мулоқот ўрнатишдан иборат. Анжуманда Германияда яшовчи мусулмон ва мусулмон бўлмаган фуқаролар учун умумий бўлган муаммолар, шунингдек, мусулмонларнинг Германия жамиятига яхшироқ интеграциялашиши йўлларини топиш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда. Германия мусулмонлар кенгаши раиси Аюб Аксель Кёхлер газета мухбири билан суҳбатда мусулмон жамоалар билан мулоқот ўрнатиш йўлидаги ҳукуматнинг дастлабки уринишини “тарихий воқеа” дея бахолади. Германияда уч миллиондан ортиқ мусулмонлар яшайди.
XS
SM
MD
LG