Линклар

logo-print

Россия ва Эрон Бушеҳр шаҳри яқинида россиялик мутахассислар ёрдамида қурилаётган атом электр станциясини ишга тушириш муддати ҳақида келишувга эришди.


Эроннинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Ғуломриза Оғазода билан музокарадан сўнг Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Игор Иванов журналистларга: “Бушехр атом станцияси қурилишини тугатиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди. Биз ўз мажбуриятимизни бажарамиз. Биз Эроннинг ядровий дастури борасида ўтказилаётган сўзлашувларда ҳам фаол қатнашяпмиз. Барча масалалар музокара столи атрофида сўзлашувлар орқали ҳал этилиши керак”, – деди Игор Иванов.
Икки мамлакат расмийлари ўртасида сешанба куни Москвада имзоланган шартномага кўра, Бушехр атом станциясини 2007 йил сентябр ойида ишга тушириш, икки ой ўтиб атом станциясининг электр қуввати ишлаб чиқара бошлаши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG