Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай ва Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашади.


Буш 27 сентябр куни кечқурун бўладиган учрашув Афғонистон ва Покистон раҳбарлари ўртасидаги таранг муносабатларни юмшатишига умид қилмоқда. Карзай Покистон ҳукуматини толиблар жанггарилари Афғонистон ҳудудига ўтиб террор ҳужумлари уюштиришининг олдини олиш учун зарурий чоралар кўрмаётганликда айблаб келмоқда. Ўз навбатида Исломобод расмийлари ҳозирги вазият учун Карзайнинг яккаланиб қолганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG