Линклар

“Оилаларида хотин-қизларига зулм ўтказаётган, қизларни ўғирлаб, уларни мажбуран хотин қилиб олаётган қирғизистонликлар ҳанузгача жазосиз қолмоқда”, - дейилади халқаро "Хьюман райтс уотч" ташкилоти ҳисоботида.


Ҳужжатда таъкидланишича, мамлакат расмийлари жамиятда хотин-қизларга нисбатан муносабатнинг яхшиланиши учун ҳеч нима қилмаяпти. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимояловчи қонунларга риоя қилинмаяпти. Эрлар хотинларини ҳақоратламоқда, калтакламоқда. Ҳокимият вакиллари эса, қизларни ўғирлаб, мажбуран никоҳга киритиш ҳолларига панжа орасидан қарамоқда.
XS
SM
MD
LG