Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги халқаро "Манас" аэропорти ўз ишини қайта тиклади.


Сешанба куни Ту-154 самолёти ҳавога кўтарилаётиб, учиш йўлида турган бошқа бир учоқ – АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолётга тегиб кетган ва аэропорт шу авариядан сўнг ёпиб қўйилган эди.
Ту-154 самолёти, воқеадан сўнг, дарҳол ерга қўндирилди. Америка ҳарбийларига тегишли учоқ эса, ёниб кетди. Ҳеч ким жабр кўрмади.
Қирғизистон Транспорт вазири Нурлан Сулайманов бундай деди:
“Бу президентнинг самолёти эди. Лекин у нафақат президентга хизмат кўрсатар, бўш пайтларида Бишкек-Москва, Бишкек-Ўш йўналишларида қатнар эди”.
Бишкек шаҳри яқинидаги халқаро "Манас" аэропортида Аксилтеррор иттифоқ ҳарбий базаси жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG