Линклар

Европа парламенти бугун Туркия бўйича тайёрланган ҳисоботни маъқуллади.


Ҳужжатда, хусусан, Биринчи жаҳон уруши пайтида Усмонли Туркия империяси ҳудудида арманилар геноцид қилинганини Анқаранинг тан олиши зарур эканлиги айтилган.
Лекин, айни пайтда парламент геноцид масаласини Европа Иттифоқига кириши учун Туркия бажариши лозим бўлган талаблар рўйхатига киритмади.
Ҳисобот муаллифларидан бири Комил Эрлингс бундай деди:
“Арманилар геноцид қилинганини тан олиши Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши учун бажариши лозим бўлган талаблар рўйхатига расман киритилмади. Бу тўғри, лекин Иттифоққа аъзолик йўлига кириб келаётган мамлакат ўз тарихини тушуниб олиши лозимлиги ҳам тўғри талабдир. Позициямизни тўғри тушунадилар, деб умид қиламан. Биз Туркияни, худди шунингдек, Арманистонни ўтмишдан қолган муаммоларни ҳал қилиб олишга чақирамиз”.
XS
SM
MD
LG