Линклар

“Ироқдаги уруш мусулмон дунёсининг норозилигини келтириб чиқарди ва исломчи экстремистлар сафларига янги кучларнинг қўшилишига туртки берди”, - дейилади АҚШ разведкаси ҳисоботида.


Мазкур ҳужжатнинг маҳфийлик мақоми сешанба куни АҚШ президентининг талаби билан бекор қилинди. Президент Бушнинг бундай талаб билан чиқишига, унинг фикрича, ҳужжатдан баъзи салбий парчаларнинг матбуотда эълон қилингани сабаб бўлган.
АҚШ хавфсизлик хизматлари хулосаларига кўра, Ироқда олиб борилган ҳарбий амалиётлар "Ал-Қайда" раҳбарлари позицияларига путур етказди, лекин айни пайтда, экстремистлар сафларини кенгайтирди ҳамда АҚШ ва унинг ташқарисида террористик ҳуружлар хавфини кучайтириб юборди.
АҚШ президенти ҳисобот муаллифларини соддадилларга чиқариб, Ироққа қўшин киритиш тўғрисидаги қарор тўғри қарор эди, деган фикрни таъкидлашда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG