Линклар

logo-print

Босния серблари республикаси парламентининг собиқ раиси Момчило Краишник 27 йилга озодликдан маҳрум этилди.


Хаагадаги Халқаро трибунал Краишникни 90 – йиллардаги Болқон уруши даврида ҳарбий ҳамда одамийликка қарши жиноятлар қилганликда айбдор, деб топди.
Ҳукмни ўқиб эшиттирган судья, Босния серблари лидери бўлган Радован Каражичнинг сафдоши Краишник уруш пайтидаги қотилликлари, серб бўлмаганларни таъқиб ва қувғин қилгани учун бевосита жавобгардир, деб таъкидлади. Момчило Краишник ўзига қўйилган айбларни тан олмади.
XS
SM
MD
LG