Линклар

АҚШ Вакиллар палатаси террорчиликда гумонланган хориж фуқароларини тергов қилиш тартибини белгилаб берадиган ва президент Жорж Буш томонидан қўллаб-қувватланган қонун лойиҳасини қабул қилди.


Таклиф этилаётган қонунда Гуантанамода сақланаётган юзлаб маҳбуслар судга тортилиши кўзда тутилган.
Республикачилар шу пайтгача амал қилиб келган қонун уруш асирларига оид Женева конвенциясига зид эканини таъкидлаб келаётган эди. Янги қонун Ж.Буш ва унинг Республикачилар партиясидаги сафдошлари ўртасидаги муроса сифатида баҳоланмоқда.
Янги қонунни АҚШ Сенати ҳам қабул қилиши айтилмоқда.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG