Линклар

Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов тарафдорлари кетаётган машинага ҳужум уюштирилди.


Воқеа Тожикистон шимолидаги Исфара тумани яқинидаги Қирғизистонга тегишли Дўстуқ Қорабоғ анклавида рўй берди.
Хабарларга кўра, машинада кетаётган икки киши яраланган. Улардан бири белидан, бошқаси эса оёғидан жароҳат олган. Машина Исфара-Чоркўҳ йўлидан кетаётган бўлган. Бу ҳудудда, асосан, Тожикистон Ислом уйғониш партияси тарафдорлари истиқомат қилиши айтилади.
XS
SM
MD
LG