Линклар

Ироқ полицияси сўнгги 24 соат ичида Бағдодда 40 та жасад топилганини маълум қилди.


Ўлганларнинг барчаси қўл-оёқлари боғланиб отиб ташланган. Баъзи жасадларда қийноқ излари ҳам борлиги айтилмоқда.
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийлари сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Бағдодда тинч аҳолининг ўлимига, асосан, қотиллик ва қатл этишлар сабаб бўлмоқда.
Бу қотилликлар мазҳаблараро зиддиятларнинг натижаси экани ҳам гумон қилиняпти.
Ироқда худкуш томонидан икки аскар ўлдирилгани ҳам хабар қилиняпти.
XS
SM
MD
LG