Линклар

Словенияда НАТОга аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари Афғонистонда қўшинлар ва ҳарбий воситалар етишмовчилиги масаласини муҳокама этади.


Сўнгги кунларда НАТО давлатлари Афғонистонга қўшимча икки минг аскар юборишни таклиф қилди. Бироқ НАТО қўмондонлари яна қўшимча кучларга эҳтиёж борлигини айтмоқда.
АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфелд Албанияда ўтказилган учрашувда НАТО давлатлари Афғонистондаги камчиликларни бартараф этишига ишонишини таъкидлади.
“НАТО кучлари Афғонистондаги вазифани бажаришга содиқ эканига ишончим комил. Жойлардаги қўмондонлар айтаётган камчиликлар НАТО аъзолари ва баъзи ҳолларда “Тинчлик учун ҳаморлик” дастурига аъзо мамлакатлар томонидан бартараф этилишига ишонаман”, - деди Д.Рамсфелд.
Афғонистондаги ҳарбий амалиётларга НАТОнинг 20 мингга яқин ҳарбийси жалб этилган. АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг сони ҳам 20 мингни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG