Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Покистон ва Афғонистон етакчилари Парвез Мушарраф ва Ҳомид Карзай билан учрашгандан кейин бу мамлакатларни террорчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.


Бу икки давлат президентлари сўнгги пайтларда бир-бирини террорчиликка қарши курашда етарли чора кўрмаётганликда айблаб келмоқда.
“Олдимизда турган вазифалар жуда кўп. Ҳаммамиз ўз мамлакатларимизни ҳимоя қилмоғимиз керак ва айни пайтда дунёда тинчлик ўрнатилиши учун барчамиз бирга ҳаракат қилишимиз даркор. Шунинг учун бугун дастурхон атрофида бўлиб ўтадиган суҳбатимиз халқларимизнинг келажакка умидвор бўла олишини таъминлаш борасидаги режалар ва ҳамкорлик ҳақида гаплашиб олишимизга имкон беради”, - деди Оқ уй раҳбари.
XS
SM
MD
LG