Линклар

logo-print

Ўзбекистон милицияси мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, ўзбек фуқаросига қурол билан таҳдид қилишда айблаб, қирғиз чегарачисини ҳибсга олди.


Милициянинг маълум қилишича, чегарачи маст бўлган ва Ўзбекистон фуқаросидан пул ёки бир шиша ароқ талаб қилган.
Воқеа жойига етиб келган ўзбек милиционерлари қирғиз чегарачисини қуролсизлантиришдан олдин у ҳавога ўқ узгани айтилмоқда.
Айни ҳудуднинг Қирғизистон томонида сешанба куни қирғиз чегарачилари ва чегарани ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG