Линклар

logo-print

Берлинда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат комиссари Ҳавьер Солана ва Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури борасидаги музокараларни давом этди.


Ҳ.Солана ва А.Ларижоний музокараларда ижобий силжишлар кузатилгани, бироқ бирор келишувга эришилмаганини маълум қилди.
“Музокаралар давом этади. Бугун биз музокараларнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида гаплашдик ва деярли бир тўхтамга ҳам келдик. Тез орада музокараларнинг асосий қисмини бошлашга умид қилмоқдамиз”, - деди Али Ларижоний.
Дунёнинг олти йирик давлати Эронга уранни бойитиш ишларини тўхтатиши эвазига имтиёзлар таклиф этган. Лекин Теҳрон бу таклифни ҳозирча рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG