Линклар

АҚШ Сенати терроризмга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни тергов ва суд қилиш тартибини белгилаб берувчи янги қонун лойиҳасини тасдиқлади.


Мазкур қонун лойиҳаси терроризмга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни жавобгарликка тортиш учун ҳарбий трибуналлар ташкил этишни кўзда тутади. Ҳужжатда маҳбусларга нисбатан шавқатсиз ва ғайриоддий қийноқ усулларини қўллаш таъқиқланган. Танқидчилар фикрича, янги қонун лойиҳасида маҳбусларга нисбатан қандай муомала қилиш борасида терговчиларга катта салоҳиятлар берилган. Энди бу қонун лойиҳаси имзо учун президент Жорж Бушга тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG