Линклар

logo-print

Ироқ парламенти мамлакат ҳукуматининг фавқулодда ваколатини яна 30 кунга узайтирди.


Сунний депутатларнинг баъзилари хавфсизлик кучларига тўла ишониб бўлмаслигини айтиб, мазкур қарорга қарши чиқди.
2004 йилдан бери амал қиладиган фавқулодда ваколат тунги комендантлик соатининг жорий этилишига имкон беради. Бундан ташқари, мазкур ваколат доирасида ҳукумат тегишли рухсатсиз одамларни ҳибсга олиши ҳамда ҳарбий операцияларни бошлаши мумкин.
Ироқда эса зўравонликлар давом этмоқда. Хабарларга кўра, 2 октябрь куни мамлакатда 19 киши ўлдирилган ва 14 киши ўғирлаб кетилган. Бағдодда ўнлаб жасадлар топилгани айтилмоқда.
Якшанба куни Бағдоддаги озиқ-овқат корхоналарининг биридан 26 ишчи ўғирлаб кетилган эди. Полиция улардан етти нафарининг ўлиги топилганини билдирмоқда.
Буюк Британиянинг Басрадаги қўшинлари позицияларига ҳам ҳужум уюштирилди. Яқин-атрофдаги уйнинг олдига тушган ракеталардан бири 7 яшар бола ва унинг 3 яшар синглисини ўлдирди. Ҳужумда бир инглиз аскари ҳам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG