Линклар

Тиббиёт йўналиши бўйича Нобел мукофотининг 2006 йилги совриндорлари америкалик олимлар Андрю Файер ва Крейг Меллоу бўлди.


Маркази Стокголмдаги Каролина институтида жойлашган Нобел мукофоти қўмитаси америкалик олимларни генетик информация оқимларини назорат қилишдаги фундаментал механизмларни кашф этгани учун тақдирлади.
А.Файер ва К.Меллоунинг кашфиёти вирусларга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга экани айтиляпти.
Тиббиёт соҳасидаги Нобел мукофотининг топширилиши Нобел совринларини тақдим этиш бўйича икки ҳафта давом этадиган маросимни бошлаб берди. Бу тадбир 13 октябрь куни тинчлик учун Нобел мукофотининг топширилиши билан якунланади.
XS
SM
MD
LG