Линклар

Ўзбекистондаги хўжалик суди “Зарафшон-Нюьмонт” қўшма корхонасини банкрот, деб эълон қилди.


Тошкент ҳукуматига мойил “Пресс-уз.инфо” сайтида ёзилишича, ўтган жума куни Навоий вилояти хўжалик суди қўшма корхонани банкрот, деб эълон қилган ва уч ой муддат ичида унинг фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган.
Бундан бир неча ой олдин Навоий вилояти суди маҳаллий солиқчиларнинг олтин қазиб олувчи “Зарафшон-Нюьмонт” қўшма корхонасидан 49 миллион АҚШ доллари миқдорида тўланмаган солиқларни ундириб олиш ҳақидаги шикоятини қондирган эди.
“Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонасининг ярми Американинг жаҳондаги энг йирик олтин қазиб олувчи ширкатлардан бири бўлмиш “Ньюмонт майнинг” корпорациясига тегишли.
XS
SM
MD
LG