Линклар

Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистон расмийларини хибсда ушлаб турилаётган жиззҳалик мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровни озод этишга чақирди.


Ҳайдаров ўтган ой порахўрлик айби билан хибсга олинган эди. Аммо унинг қариндошлари унга қўйилган бу айб сохта эканини билдиришган. Шунингдек, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти жиззҳалик яна бир журналист Ўзбекистон президентининг жияни Жамшид Каримов тақдири юзасидан ҳам хавотир билдирди. Ўтган ой ўрталарида бедарак йўқолган Жамшид Каримов тақдири борасида ўзбек расмийлари ҳалигача скут сақламоқда. Айрим манбаалар Жамшид Каримовнинг рухий хасталар шифохонасига тиқилгани ҳақда маълумот тарқатган.
XS
SM
MD
LG