Линклар

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Бан Ки Мун Кофи Аннан ўрнига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби лавозимини эгаллаши мумкин.


Хавфсизлик Кенгашида ўтказилган норасмий овозга қўйиш пайти олти номзод орасида фақат Бан Ки Муннинг бош котиб бўлишига қарши фикр билдирилмаган. Якуний овозга қўйиш Хавфсизлик Кенгашида тўққизинчи октябр куни бўлиб ўтади. Агар Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Бан Ки Мун номзоди мақулланча у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 60 йиллик тарихидаги саккизинчи бош котиб бўлади.
XS
SM
MD
LG