Линклар

Душанба куни Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашган Туркия бош вазири Режап Тайип Эрдўғон Оқ уй раҳбарини Туркияда аксил-америка кайфиятлари учиб бораётгани ҳақда огоҳлантирди.


Эрдўғон қўшни Ироқдан Туркияга ўтаётган курд айирмачилари ўзлари билан АҚШда ишлаб чиқарилган қуролларни ҳам олиб ўтаётгани ҳақда ташвиш билдирар экан, Вашингтонни бунга қарши чора кўришга ундади. Оқ уйда ўтган музокаралар чоғи томонлар, шунингдек, террорчиликка қарши кураш, Яқин Шарқдаги вазият ва халқаро ҳаётга оид бошқа муаммоларни мухокама этганлар. Учрашув давомида АҚШ президенти Жорж Буш Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш интилишини қўллаб қувватлаяжагини билдирди.
XS
SM
MD
LG