Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс агар Теҳрон ўзининг уранни бойитиш дастуридан воз кечмаса Эронга қарши санкция жорий этишдан бошқа чора қолмаслигини айтди.


Яқин Шарқ минтақасига сафари доирасида 2 октябр куни Риёд шаҳрига келган Кондолиза Райс сешанба куни Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири шахзода Сауд ал-Файсал билан учрашди. Райс хонимга кўра, ҳозирча Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ниятида эканига ишора қилмаган. АҚШ Давлат котиби Саудия Арабистонидан кейин Миср, Исроил ва Фаластинга сафар қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG