Линклар

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида Россия-Қирғизистон аксил террор қўшма ҳарбий машқлар бошланди.


Икки томондан жами 500 нафар аскар қатнашаётган машқларда Россияга қарашли жанговар учқичлар ҳам иштирок этиши режаланган. Қирғизистон ва Россия Мудофаа вазирлари кузатадиган ушбу машқлар 5 октябр куни тугайди. Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов 3 октябр куни Бишкекка борди. Чоршанба куни Иванов Қирғизистон Бош вазири Феликс Қулов ва Мудофаа вазири Исмоил Исоқов билан музокара ўтказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG