Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири Грузияга нисбатан жорий қилинган транспорт ва почта чеклови кучда қолишини билдирди.


Грузия расмийлари россиялик тўрт ҳарбийни ўтган ҳафта ҳибсга олиб, уларни жосусликда айблаганидан кейин Россия Грузияга нисбатан транспорт ва почта чекловини жорий қилди. 2 октябр куни Грузия тўрт нафар ҳарбийни Россияга қайтариб берди. Аммо Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жорий қилинган чеклов ҳозирча бекор қилинмаслигини айтди: “Грузия билан транспорт ва почта алоқаларини чеклаш ҳақидаги чоралар катта миқдордаги ноқоқнуний пулларнинг Россиядан Грузияга ўтказиб юборилишини тўхтатиш мақсадида жорий қилинди”, – деди Россия Ташқи ишлар вазири.
Россия парламентининг қуйи палатаси Россияда яшаётган грузияликларнинг ўз ватанларига пул ўтказишини таъқиқлашни назарда тутган қонун лойиҳасини шу ҳафтада муҳокама қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG