Линклар

Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.


Томонлар хавфсизлик борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Бакиев ва Каримов ўтган йил Андижон воқеаларидан кейин анча совуқлашган муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати баёнотига кўра, Қурманбек Бакиев Ислом Каримов билан икки давлат ҳарбийлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда чегара назоратини мустаҳкамлашга келишиб олди.
Музокарадан сўнг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иқтисодий, илмий ва бошқа соҳаларда беш йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, икки давлат делегациялари яна тўртта шартнома имзолаган. Сўзлашувдан кейин президент Бакиев Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги ҳозирги муносабатларни олқишлади: “Биз икки томонлама ҳамкорликка оид қатор масалалар хусусида фикр алмашдик. Томонлар ўзаро муносабатларни юқори поғонага кўтаришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар”, – деди Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев.
XS
SM
MD
LG