Линклар

Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашини Ўзбекистондаги Андижон қатломи юзасидан ўз норозилигини билдириш ва у ердаги репрессив ҳукуматга нисбатан чора кўриш имконини бой берди, дея танқид этди.


Ташкилотга кўра, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Ўзбекистондаги ўтган йилги Андижон қатломи ва инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги жамоатчилик фикрига қўшилиш ўрнига аввалги йиллардаги каби мамлакатдаги вазиятни ўзича ёпиқ эшиклар ортида мухокама этишда давом этган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашида илк бор Ўзбекистон масаласи мухокама этилган эди.
XS
SM
MD
LG