Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Қирғиз расмийлари билан сўзлашувлар олиб бориш учун Бишкекга келган.


Бугун Ивановнинг Қирғизистон бош вазири Феликс Кулов ҳамда Қирғизистон Мудофаа вазири Исмоил Исоқовлар билан учрашиши кутилмоқда. Пайшанба куни ҳар икки давлат мудофаа вазирлари Ўш вилоятида бошланган Қирғизистон-Россия ҳарбий машқларини кузатишади. Қирғизистон Мудофаа вазири Исоков мазкур ҳарбий машқлар ҳақида шуларни айтди.
"Бу машқлар икки тараф ташаббусига кўра биринчи бор ўтказилмоқда. Унча кўп ҳарбий жалб этилмаган. Машқлардан мақсад ҳарбийларнинг ҳозирги кун халқаро терроризмига қарши курашиш малакасини оширишдир", - деди Қирғизистон Мудофаа вазири.
Хабарларга кўра, Ўшда ўтаётган ҳарбий машқларда 500га яқин рус ва қирғиз ҳарбийси қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG