Линклар

logo-print

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Грузия бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этди.


Мазкур ҳужжат грузин қўшинларининг Кодорск дарасидан олиб чиқилишини талаб этади. Ўтган хафта тўрт рус зобитининг Грузияда хибс этилиши Москва ва Тбилиси муносабатларидаги кескинликни кучайтириб юборган эди. Россия сешанбадан эътиборан Грузия билан ўзаро автомобиль, ҳаво, денгиз ва темирйўл қатновини тўхтатилганини эълон қилди. Шунингдек, Россия билан Грузия ўртасида почта алоқалари ва пул жўнатмалари ҳам тўхтатилган. 2 октябр куни Грузия тўрт нафар ҳарбийни Россияга қайтариб берган эди. Аммо Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жорий қилинган чеклов ҳозирча бекор қилинмаслигини айтди:
“Грузия билан транспорт ва почта алоқаларини чеклаш ҳақидаги чоралар катта миқдордаги ноқоқнуний пулларнинг Россиядан Грузияга ўтказиб юборилишини тўхтатиш мақсадида жорий қилинди”, – деди Россия Ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG