Линклар

Халқаро ҳамжамият Шимолий Корея ядровий синовларга ҳозирланаётгани юзасидан жиддий хавотир билдирмоқда.


АҚШнинг БМТдаги вакили Жон Болтон бу масалани ташкилотнинг яқинда бўлажак йиғинида кўтаришини айтди. Буюк Британия ва Франция Шимолий Корея режасини хавфли провокация деб атади ва бунинг Пхеньян учун оқибатлари ёмон бўлишини айтди. Япония Ташқи ишлар вазири эса Шимолий Корея хатти ҳаракатлари "кечириб бўлмас ҳаракат" деб атади. Шимолий Кореянинг қўшниси Жанубий Корея ядровий синовлар учун рухсат бермаслигини айтиб, Пхенян ҳукуматини бу режасидан қайтишга ундади. БМТ Бош Котиби ҳам бу юзадан хавотир билдириб, Шимолий Кореяни ядровий дастурини тўхтатишга қаратилган олти давлат иштирокидаги музокараларга қайтишга чақирди.
Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда кутилаётган синовлар ҳақида билдирилар экан, мамлакат ташқи агрессиядан ўзини ҳимоялашга мажбур экани таъкидланган. Аммо, синовлар куни айтилмаган.
XS
SM
MD
LG