Линклар

Италия полицияси турк ҳаво йўлларига тегишли учқични олиб қочган Туркия фуқаросини сўроқ қилмоқда.


Сешанба куни ичида 107 йўловчи билан Тирана-Истамбул йўналишида кўтарилган учқич гаровга олган ва кейин Италиянинг Бендизи шаҳри аэропортига қўндирилган эди. Учқични олиб қочган турк фуқароси эса ихтиёрий равишда Италия полициясига таслим бўлган ва сиёсий бош пана сўраган. Турк матбуотининг ёзишича, учқични олиб қочган шахс яқинда насронийликни қабул қилган ва Армияда ҳизмат қилишни истамаётган турк фуқаросидир. У бу борада ёрдам сўраб Рим папасига хат билан ҳам мурожаат этган. Аммо, Истамбул ҳукумати учқични олиб қочган шахс дезиртир экани, Туркияга қайтиши биланоқ хибсга олинишини айтмоқда. Олиб қочилган учқич бортида бўлган 107 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзосига талафот етмаган.
XS
SM
MD
LG