Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакат ядровий участкаларини туристлар бориб кўришига рухсат берди.


Эроннинг Туризм вазири Исфандиёр Раҳим Машай айтганига асосланиб расмий IRNA ахборот агентлиги шу хабарни тарқатди. Мақсад Эроннинг ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаганини исботлашдан иборат. Туристлар қачондан бошлаб Эроннинг ядровий участкаларини бориб кўришлари мумкинлиги ҳақида маълум қилинмади. Ҳозирга қадар фақат БМТнинг ядро масалалари бўйича мутахассисларига Эрондаги ядро объектларини кўришга рухсат берилган холос.
XS
SM
MD
LG