Линклар

Қирғизистон Бош прокурори ўринбосари Александр Нефоросних собиқ президент Асқар Ақаевга қарши жиноий иш очилмаганини айтди.


3 октябр куни Акаевнинг адвокати Галина Скрипкина Бишкекда Ақаевга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаганини айтган эди: “Қирғизистон Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат собиқ президентига нисбатан жиноий иш очиб бўлмайди. Агар очилган бўлса, тўхтатилиши керак. Чунки собиқ президент даҳлсизликка эга”, – деди Галина Скрипкина. Қирғизистон Бош прокурори ўринбосари Александр Нефоросних Асқар Ақаевнинг ўғли Айдарга нисбатан иккита жиноий иш очилганини, собиқ президент рафиқаси Майрам Акаева раҳбарлик қилган хайрия ташкилоти фаолияти текширилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG