Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Бишкекда Қирғизистон Мудофаа вазири Исмоил Исоқов билан ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.


Айни пайтда, Россия Бош вазири ўринбосари бўлган Сергей Иванов ундан олдин Қирғизистон Бош вазири Феликс Қулов билан ҳам учрашган эди. Музокарадан олдин Қулов мухбирларга Қирғизистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини олқишлади: “Биз ҳарбий ва техникавий соҳада Россия ёрдам кўрсатаётганини жуда қадрлаймиз. Шуни мамнуният билан айтмоқчиманки, Россиянинг ёрдами туфайли биз аввало мамлакат мудофаа тизимини мустаҳкамладик, ўз муаммоларимизни ҳал қилдик ва ҳал қилиб келяпмиз” – деди Қирғизистон Бош вазири.
Қулов билан учрашувдан сўнг Сергей Иванов Россиянинг Кант ҳаво базасини бориб кўрди. У ерда икки ярим миллион долларлик ҳарбий техникани Қирғизистонга расман совға қилди.
XS
SM
MD
LG