Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Рамаллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.


Музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Кондолиза Райс Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги фаластинликларнинг оғир шароитидан “жуда ташвишда” эканини айтиб, уларнинг турмушини яхшилашда ёрдам беришни ваъда қилди. Давлат котиби Фаластинга АҚШ ёрдами икки баробар оширилишини айтди. Айни пайтда, Маҳмуд Аббос Фаластиннинг ҳар қандай янги ҳукумати Исроил билан имзоланган барча шартномани бажариши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG