Линклар

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси тўрт ой қизғин давом этган музокараларга қарамай, Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини тўхтатишга рози бўлмаганини айтди.


Европа парламентининг Ташқи алоқалар қўмитасида чиқиш қилган Хавьер Солана Эрон учун санкциялардан қутулиб қолиш вақти тугаб бораётганини айтди.
Рамаллоҳда Фаластин президенти билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Эрон билан музокара ўтказиш вақти чекланган бўлиши кераклигини айтди: “Шуни айтишим керакки, менимча, эронликлар билан муддати белгиланмаган сўзлашувлар олиб боришга чек қўйишдан маъно бор. Биз ҳам худди шундай қилган бўлардик”, – деди АҚШ Давлат котиби.
Айни пайтда, 4 октябр куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод халқаро санкциялар Эронни ўзининг уранни бойитиш дастуридан воз кечишга мажбур қила олмаслигини яна бир марта қайтарди.
XS
SM
MD
LG