Линклар

logo-print

Грузия Бош вазири Зураб Ногайдели Россиянинг Грузияга нисбатан транспорт қатнови ҳамда почта алоқасига чеклов жорий қилгани Грузия иқтисодиётига жиддий таъсир этмаслигини билдирди.


Марказий банк раиси Роман Готсиридзе агар Москва расмийлари жорий қилган чекловлар ўз кучида қолса, Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига Грузия тўсқинлик қилишини айтди.
Жосусликда айбланиб қўлга олинган россиялик тўрт нафар ҳарбий офицер 2 октябр куни қўйиб юборилганига қарамай, Россия Грузияга нисбатан транспорт ва почта чекловини жорий қилган эди. 4 октябр куни Россия президенти Владимир Путин Грузияни Россияга қарши “провокация ва шантаж” ишлатмаслик ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия Давлат Думаси Грузия масаласида махсус баёнот қабул қилиб, агар Тбилиси расмийлари Россияга қарши сиёсатини давом эттираверса, Грузияга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG