Линклар

logo-print

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси собиқ президент Асқар Ақаев ўғли Айдарнинг депутатлик мандатини бекор қилди.


Комиссия депутат Мутарбек Малабаевнинг мандатини ҳам бекор қилди. Марказий сайлов комиссияси раиси Туйғунали Абдураимов Озодлик радиосига комиссия Қирғизистон Конституциясига мувофиқ қарор чиқарганини айтди: “Айдар Акаев ва Муратбек Малабаев бир йилдан бери Қирғизистонда йўқлигини ҳаммамиз биламиз. Ўтган бир йил давомида улар Жуқорғу Кенгаш йиғилишларида қатнашгани йўқ. Конституцияда агар депутат мамлакатдан чиқиб кетган бўлса, йиғилишларда қатнашмаса, унинг депутатлик мандати бекор қилинади, деб ёзилган. Биз шунга мувофиқ қарор қабул қилдик”, – деди Марказий сайлов комиссияси раиси.
4 октябр куни Қирғизистон Бош прокурори ўринбосари Александр Нефоросних Айдар Акаевга қарши иккита жиноий иш очилганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG