Линклар

logo-print

НАТО Афғонистон бўйича ўтказилаётган ҳарбий амалиётлар қўмондонлигини қабул қилди.


5 октябрдан бошлаб Афғонистонда аксил террор амалиётлар ўтказаётган АҚШнинг 12 минг аскардан иборат кучлари ҳам НАТО қўмондонлигига бўйсунади. Кобулда бўлиб ўтган тантанали маросимда чиқиш қилган президент Ҳамид Карзай Афғонистонда хавфсизликни таъминлашда иштирок этаётган барча давлатларга миннатдорлик билдирди: “Биз халқаро ҳамжамият хусусан Исломий ва Исломий бўлмаган давлатлар инсоният ва дунё халқлари душмани бўлган терроризмга қарши курашда биргаликда жиддий ишлашига умид қиламиз. Биз ўз фарзандларини тинчлик ўрнатиш учун Афғонистонга жўнатган барча давлатларга миннатдорлик билдирамиз”, – деди президент Ҳамид Карзай.
XS
SM
MD
LG