Линклар

logo-print

Жиззах шаҳар суди мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровни олти йилга озодликдан маҳрум қилди.


Улуғбек Хайдаров товламачиликда айбланиб 14 сентябр куни қўлга олинган эди. Унинг қариндошлари бу соҳта айблов эканини иддао қилмоқда.
Айни пайтда, Улуғбек Ҳайдаровнинг дўсти жиззахлик мустақил журналист Жамшид Каримов 12 сентябрдан бери бедарак йўқолган эди. Мустақил “Uznews.net” Интернет сайтининг “ишончли манба”га асосланиб 4 октябр куни тарқатган хабарига кўра, Жиззах шаҳар суди Жамшид Каримов Самарқанддаги рухий касалликлар шифохонасида камида олти ой даволаниши ҳақида ҳукм чиқарган. Жамшид Каримов Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 17 йил олдин автомобил халокати оқибатида вафот этган акаси Арслон Каримовнинг ўғли.
XS
SM
MD
LG