Линклар

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов президент Қурманбек Бакиевнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифини олқишлади.


Бишкекда журналистлар саволларига жавоб берган Жекшенқулов Қирғизистон раҳбарининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокаралари “жуда муваффақиятли бўлгани”ни айтди: “Икки президент сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларга оид кенг қамровли масалалар бўйича фикр алмашдилар. Томонлар кўп масалаларда бир-бирларини тўлиқ тушундилар ва қўллаб-қувватладилар”, – деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазири.
3 октябр куни Ислом Каримов ва Қурманбек Бакиев икки давлат ўртасида иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга оид шартномалар имзолаган эди. Жекшенкуловга кўра, Ўзбекистон томони Қирғизистонга ҳар бир минг куб метри 55 доллар нархда қўшимча 30 – 40 миллион куб метр газ экспорт қилишга розилик билдирган.
XS
SM
MD
LG