Линклар

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматдан чет элликларнинг мамлакатдаги мехнат фаолиятини тартибга солишни талаб этди.


Жумладан, Россия бозорларида савдогарлик билан шуғулланаётган чет эл фуқаролари ҳақида гап бормоқда.
"Федерация субъектлари раҳбарлари россияликлар, россия товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида чакана ва улгуржи бозорларда савдо-сотиқни тартибга солиш ва такомиллаштириш борасида қўшимча чораларни кўрсин", - деди Россия президенти Владимир Путин.
Шунингдек, Путин Россия бозорларида рўй бераётган кўнгилсиз воқеаларни ҳам тилга олиб ўтди.
"Биз сўнгги пайтларда рўй берган фожиаларни четлаб ўта олмаймиз. Бу нафақат Канадбогада, Москвада ҳам , бошқа вилоятларда ҳам кузатилган. Айрим халларда чет элликлар айрим холларда ўзимизни фуқаролар ҳалок бўлишади. Бу маҳаллий хокимият органлари ушбу соҳани тартибга солишнинг уддасидан чиқмаётгани натижасидир. Ҳамма ёқда, маҳаллий хокимият органларида ҳам ҳуқуқ тартибот органларида ҳам коррупция", - деди Россия президенти Владимир Путин.
XS
SM
MD
LG