Линклар

logo-print

Жиззах суди мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровни олти йилга озодликдан маҳрум этди.


Суд журналистни товламачиликда айбдор, деб топган. Жиззаҳдаги иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳақидаги танқидий мақолалари билан танилган журналист 14 сентябрда Жиззах шаҳридаги бекатлардан бирида ҳибсга олинган. Милиция ва маҳкама у Раҳима Абдуллаевадан товламачилик йўли билан пул олаётганида қўлга туширилган, деб айтади. Улуғбекнинг ўзи эса яқинларига Раҳима Абдуллаева чўнтагига пул солганида дарров бу пулларни чиқариб ташлагани, бироқ шу вақтда пайдо бўлган милиция ходимлари қўлига кишан солганини айтган. 4 октябрь кунги маҳкама жараёнида кутилмаганда Раҳима Абдуллаева ҳамда бошқа жабрланувчи сифатида кўрсатма берганлар журналистга нисбатан даъволаридан воз кечган. Шунингдек, маҳкама жараёнида Улуғбек Ҳайдаров қариндошлари, маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг маҳкама жараёнини кузатишларига қаршилик қилгани, уларнинг маҳкама залидан чиқариб юбориш талаб қилингани ҳам саволларни туғдирган.
Айни пайтда Улуғбек Ҳайдаровнинг ҳамкасби Жамшид Каримовнинг Самарқанд рухи хасталар шифохонасида мажбуран муолажа қилинаётгани хабар қилинмоқда. “Узньюс.нет” сайти бу маълумотни тасдиқлаган. Июл ойида ҳар икки жиззаҳлик журналис уларни шу қисмат кутаётгани ҳақида швециялик журналистга ёзган мактубида айтишган.
XS
SM
MD
LG