Линклар

Олти давлат, жумладан Британия, Франция, Германия, Хитой, Россия ва АҚШ Ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги Эрон ядровий дастури атрофидаги музокаралар бугун Лондондда бошланади.


Айни учрашувга АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райснинг ҳам келиши кутилмоқда. Яқин Шарққа сафар қилаётган АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс пайшанба куни кутилмаган ташриф билан Бағдодга келди. Ироқ бош вазири Нури ал Маликий билан бўлган музокараларда Райс икки томонлама муносабатлар, Ироқдаги ички вазиятни мухокама этган. Кондолизза Райснинг Ироққа кутилмаган сафари у ердаги шиалар ва сунналар ўртасидаги тўхтовсиз тўқнашувлар фонида ўтмоқда. Кеча камида 22 одам Ироқдаги тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG