Линклар

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Ақаевнинг ўғли Айдар Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси қабул қилган қарор юзасидан судга шикоят аризаси билан мурожаат қилди.


5 октябр куни Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Айдар Ақаев ва Муратбек Малабаев республикада яшамаётгани туфайли уларнинг депутатлик мандатини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Айдарнинг адвокатлари Галина Скрипкина ва Чолпонбек Айтбаев комиссия қарори юзасидан Бишкек туман судига шикоят аризаси билан мурожаат қилган.
“Агар Айдар Ақаев сайлов комиссияси йиғилишига таклиф қилинганида эди, у ёки унинг вакиллари унинг манфаатини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлган бўларди. Бундай қилинмагани боис, депутат Ақаевнинг ўз манфаатини ҳимоя қилиш ҳуқуқи бузилган”, – деди Чолпонбек Айтбаев.
Ўз навбатида, Галина Скрипкина Сайлов комиссияси қарор қабул қилишдан олдин парламентдан рухсат олиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG